Close

Тадқиқотчиларга қўйилган талаблар


Докторантлар ойма-ой бажарилиши лозим бўлган шахсий иш режасида диссертация устида уч йил давомида мутахассислик бўйича назарий курс, назарий методологик курсларни ўзлаштириш, илмий мақолалар ѐзиш, малакавий имтиҳонлар топшириш, илмий ишни якунлаш, илмий семинарлар ташкил қилиш, педагогик тажриба орттириш (ДТС ўрганиш, малака талаблари, намунавий ва ишчи ўқув режалар, фанлар дастурларини тузиш, ўқув адабиѐтлари яратиш) талаблари қўйилган. Филология йўналишидаги бўлажак олим таҳрир санъатини эгаллаган бўлиши лозим. Шу мақсадда “Филология масалалари” журнали таҳририяти аъзолари томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида таҳрир маҳоратини ошириш бўйича туркум маърузалар олиб борилади.

Анжуман ва семинарлар хонаси Анжуман ва семинарлар хонасида докторантлар докторлик диссертациялари бўйича бажарилган ишлари ҳақида ҳисобот берадилар, презентациялар қиладилар. Йил давомида турли илмий тадбирлар ва мажлислар ўтказилади. Етакчи хорижий ва республика олимлари томонидан илмий маърузалар, мастер класслар, “Докторантлар уюшмаси” йиғилишлари бўлиб ўтади. Иқтидорли талабалар билан илмий тўгараклар олиб борилади.

Докторантлар уюшмаси “Докторантлар уюшмаси” бир неча йиллар мобайнида қуйидаги мақсадларда фаолият юритади: илмий тадқиқотчилар ўртасида илмий-амалий майдонча яратиш; ҳар бир докторантнинг илмий жамоа олдида изланиш натижаларини тақдимот қилиш маданиятини шакллантириш; илмий ишни таҳлил қилиш; ўзаро ѐрдам кўрсатиш ва илмий изланишларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш; хорижий етакчи илмий марказлардаги олимлар билан ҳамкорликни амалга оширишга кўмаклашиш; Уюшма қарори билан ОТМда диссертациянинг натижалари бўйича илмий семинар ўтказишга тавсия этиш ва б.қ. назарга тутилган.