Close


ZOOM


28 ноябр куни zoom  (online) да 
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Санъат тарихи ва назарияси” кафедраси 17.00.04 – Тасвирий ва амалаий безак санъати ихтисослиги, 17.00.06 Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ихтисослиги 2-босқич мустақил изланувчиси  (PhD)  Султанова Гулчехра Озодовнанинг “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасидаги амалий санъат асарларини музейлаштириш масалалари мавзусидаги тадқиқотининг 1-боби юзасидан Хоразм амалий санъатининг ривожланиш босқичларини тадқиқ этилиши мавзусидаги илмий семинари бўлиб ўтди. Семинарда  Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, тарих фанлари доктори Д.А.Қурбонова ва кўпчилик тадқиқотчилар  иштирок этди. Семинарда Хоразм амалий санъатининг ривожланиш босқичларини тадқиқ этилиши, Хоразм амалий санъатининг ўзига хос хусусиятлари, амалий санъатнинг ижтимоий ва маданий ҳаётдаги ўрни тўғрисида  маълумотлар берилди. Семинар сўнггида мавзу юзасидан савол ва жавоблар, муҳокамалар бўлди.

Ulashish: