Бўлимнинг вазифалари ва функциялари
- Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари хисобланади:
олий таълим муассасасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
олий таълим тизимида “Коррупциясиз соха” лойихасини олий таълим муассасаси миқёсида амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш;
олий таълим муассасасида коррупцияга қарши кураш “Комплаенс назорат” тизимини жорий этиш ва уни амалга ошириш;
олий таълим муассасасида коррупцияга оид хавф-хатарлар юкори бўлган йўналишлар ҳамда коррупцияга оид ҳукукбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш;
олий таълим муассасасида коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифларни киритган холда ахборот бериб бориш;
олий таълим муассасасида коррупцияга оид ҳукукбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган дастурлар ижросини таъминлаш;
олий таълим муассасасида коррупцияга қарши курашишга йўналтирилган жамоатчилик назоратини мувофиқлаштириб бориш. шунингдек замонавий усуллар ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида коррупцияга қарши мониторинг олиб бориш;
коррупцияга қарши курашиш ва жамоат назорати сохасида умум эътироф этилган халқаро стандартлар ва хорижнинг ижобий тажрибасини ўрганиш ҳамда илгор жиҳатларни татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
олий таълим муассасасида коррупциянинг ҳолати, тенденциялари ва сабаблари ҳамда коррупцияга қарши чоралар кўришнинг самарадорлиги юзасидан социологик, илмий ва бошқа тадқиқотларни ташкил этиш ва таклифлар ишлаб чикиш;
олий таълим муассасаси хузуридаги академик лицейнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги фаолиятини мувофиқлаштириш.
- Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
олий таълим муассасасида коррупцияга қарши курашишга оид қонунлар ва қонуности ҳужжатлар, шунингдек, Вазирлик ҳайъати қарорлари ва буйруқларига риоя этилиши устидан назорат олиб боради;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ва иш режаларини ишлаб чиқади, уларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди, белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши аҳволини ўрганади, натижалари бўйича маълумотлар тайёрлайди;
олий таълим муассасасида “Коррупциясиз соха” лойиҳасини амалга оширади;
олий таълим муассасасида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора- тадбирларни амалга оширишга қаратилган ички ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун ректор(директор)га киритади;
олий таълим муассасасининг ички ҳужжатларида аниқланган коррупциявий нормаларни бартараф қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
олий таълим муассасасида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолайди ва уларни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқади;
олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг хатти-ҳаракатларидаги коррупциявий хавф хатарлар ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида келиб тушадиган мурожаатлар ва аноним хабарларни кўриб чиқади ҳамда ўрнатилган тартибда чоралар кўради;
олий таълим муассасасида коррупция фактларига доир хизмат текширувларини реестрини юритиб боради;
давлат ҳаридларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувини таҳлил қилишда ва контрагентларнинг ишончлилигини текширишда иштирок этади;
олий таълим муассасаси ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашуви мониторингини юритади ва тегишли таклифлар киритади;
олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлари ўртасида мунтазам равишда профилактик суҳбатлар ташкил этиб боради;
олий таълим муассасаси фаолиятида коррупциявий ҳолатларни аниқлаш мақсадида профессор-ўқитувчилар, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар, талабалар (магистрантлар, докторантлар, мустақил изланувчилар) ва аҳоли ўртасида сўровлар ўтказади;
сўровлар, ижтимоий ва бошқа тадқиқотлар асосида коррупцияга қарши курашиш тарғиботи бўйича чора-тадбирлар натижалари ва таъсирини мунтазам равишда баҳолаб боради ҳамда кейинги чора-тадбирларни белгилашда баҳолаш натижаларидан фойдаланади;
профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ўртасида коррупцияга қарши курашишга қаратилган конференциялар, учрашувлар, семинарлар, танловлар ташкил этади;
олий таълим муассасасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини баҳолайди;
олий таълим муассасасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг шарт-шароитлари ва сабабларини ўрганади, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида “Коррупцияга қарши курашиш” бўлимидаги маълумотларни мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
Ҳар чоракда ва заруратга кўра коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда олий таълим муассасасидаги коррупциявий вазият ҳақида ректорга (директорга) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлимига хисобот беради;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, ота-оналар билан коррупцияга қарши курашиш сохасида самарали ҳамкорликни йўлга қўяди;
олий таълим муассасаси хузуридаги академик лицейнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги фаолияти устидан назорат ўрнатади;
олий таълим муассасасида коррупцияга қарши амалга оширилган ишлар мониторингини юритади, таҳлилий материалларни рахбариятга ҳамда вазирликка киритиб боради.
Бўлим бошлиғи ва бош мутахассисннинг асосий функционал
вазифалари
- Бўлим бошлиғининг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:
Бўлимга умумий рахбарлик қилади, бўлим ишини ташкил этади, бўлим га юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизоми бўйича тўлик жавоб беради;
олий таълим муассасасида коррупцияга қарши курашишга оид қонунлар, қонуности ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат олиб боради;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ва иш режаларини ишлаб чиқади, уларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди;
олий таълим муассасасида “Коррупциясиз соха” лойиҳасини амалга оширишга қаратилган ишларни ташкил этади;
илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида коррупцияга қарши курашиш бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
фуқаролик жамияти институтлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, ота-оналар билан коррупцияга қарши курашиш сохасида самарали ҳамкорликни йўлга қўяди;
комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашишга масъул шахсларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этади;
олий таълим муассасасида коррупцияга йўл қўймаслик юзасидан амалга оширилган ишлар мониторингини юритади, таҳлилий материалларни рахбариятга киритади;
бўлим фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқади, шунингдек, киритилган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди ва таклифлар тайёрлайди;
олий таълим муассасаси Кенгаши таркибига киритилади ҳамда мажлисларда иштирок этади;
бўлим ишларини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
бўлим фаолияти билан боғлиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда ижро интизомига тўлиқ амал қилади;
қонун хужжатларига мувофик ваколати доирасида бошқа функционал вазифаларни амалга оширади.
- Бош мутахассиснинг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасалари педагог ходимлари, талаба ёшлар ҳамда жисмоний ва юридик шахслар билан учрашувлар ташкил этиб, уларни қийнаётган тизимли муаммоларни ўрганади, олий таълим муассасасида коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган йўналишлар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлайди;
коррупцияга қарши курашиш борасида ўтказиладиган ўрганишлар, текширишлар, тахлиллар ҳамда ишлаб чиқиладиган таклифларда мутахассисларни жалб этишда иштирок этади;
коррупцияга қарши ўқув-услубий ва методик жихатдан, жумладан аудио-видео роликлар, фото ҳамда буклет ва брошюра каби материалларни яратишни йўлга қўяди;
олий таълим муассасаларида коррупциянинг холати, тенденциялари ва сабаблари ҳамда коррупцияга қарши чоралар кўришнинг самарадорлиги юзасидан социологик, илмий ва бошқа сўровларни ташкил этади;
Бўлим бошлиғи бўлмаганда, бош мутахассис фаолиятни мувофиқлаштириб боради;
қонунчилик хужжатларига мувофиқ ваколати доирасида бошқа функционал вазифаларни амалга оширади.